Қирғизистонда зилзила содир бўлди, Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида сезилди

Бугун, 2025 йил 25 июль куни Тошкент вақти билан соат 02:40 да Қирғиз Республикасида зилзила содир бўлди.

Зилзила эпицентри Қирғиз Республикасининг Жалолобод шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг координаталари 41,11° шимолий кенглик; 72,61° шарқий узунликни ташкил этди. Зилзиланинг магнитудаси 3,6 баллга тенг бўлиб, 15 километр чуқурликда жойлашган. Эпицентрда зилзиланинг сезилиш кучи 3 баллни ташкил этди.

Зилзила Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам сезилди:

  • Пахтаобод туманида 2-3 балл (эпицентрдан 22 км узоқликда)
  • Избоскан туманида 2 балл (эпицентрдан 37 км узоқликда)
  • Андижон туманида 2 балл (эпицентрдан 38 км узоқликда)
  • Жалақудуқ туманида 2 балл (эпицентрдан 42 км узоқликда)

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 284 км жануби-шарқда жойлашган.