Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 26/02/2026

Қибрай тумани ҳокими ёрдамчиси 10 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди

Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ёрдамчиси коррупция ва фирибгарликда гумон қилинмоқда, деб хабар берди Давлат хавфсизлик хизмати.

ДХХ маълумотларига кўра, у маҳалла фуқаролар йиғини биноси яқинидаги давлат захирасида бўлган 400 квадрат метр майдонга эга ер участкасини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилган. Бунинг учун ҳоким ёрдамчиси ҳокимликдаги танишлари ёрдамида архив ҳужжатларига сохта маълумотлар киритишни режалаштирган.

Гумонланувчи талаб қилинган суммадан 10 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси 3-қисми (пора беришда шериклик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.