Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига саралаш босқичининг навбатдаги турида Ўзбекистон терма жамоаси меҳмонда Қатарга қарши ўйнади ва 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Биринчи таймдан сўнг 0:2 ҳисобида ортда бораётган ўзбекистонликлар Аббосбек Файзуллаевнинг 2 голидан кейин ҳисобни тенглаштирган эдилар ва ўйин вақти тугагандан сўнг, қўшиб берилган вақтнинг сўнгги дақиқасида қатарликлар ғалаба тўпини киритди.
Гуруҳдаги бошқа ўйинларда Эрон терма жамоаси меҳмонда Шимолий Корея устидан 2:3 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) – Қирғизистон ўйини 3:0, араблар ютуғи билан якунланди.
Навбатдаги ўйинлар 19 ноябрь куни ўтказилади ва Ўзбекистон меҳмонда Шимолий Кореяга қарши тўп суради.