Қашқадарёда тўрт эгизак қиз туғилди

Қаршида тўрт эгизак қиз дунёга келди, дея хабар берди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Чақалоқлар муддатидан олдин кесарча кесиш йўли билан туғилди. Операция Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг она ва бола саломатлиги Қашқадарё вилояти филиалида ўтказилди.

Ота-онанинг бунгача 5 нафар қизи бор эди, энди оилада 9 нафар қиз бор.

Янги туғилган чақалоқларнинг вазни ва бўйи:

  • биринчи қиз – 1400 гр, бўйи 37 см;
  • иккинчиси – 1450 гр, бўйи 38 см;
  • учинчиси – 1600 гр, бўйи 40 см;
  • тўртинчиси – 1400 гр, бўйи 37 см.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги чақалоқларга парвариш халқаро стандартларга мувофиқ амалга оширилаётганини таъкидламоқда.