
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида икки нафар кекса аёл дарёда чўмилиш вақтида чўкиб кетди. Бу ҳақда Milliy телеканалининг «Millar» кўрсатуви хабар берди.
Иккаласи ҳам 1964 йилда туғилган аёллар 7 июль куни дам олиш учун далага боришган. Оқдарё дарёсида чўмилиш вақтида уларни сув оқизиб кетган, натижада улар чўкиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширувлар олиб борилмоқда. Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Текширув давом этмоқда.