
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида бозорлардан бирининг директори 6600 доллар олаётган вақтида ушланди, деб хабар берди Ўзбекистон ДХХ матбуот хизмати.
Тергов маълумотларига кўра, раҳбар тадбиркорга бозор ҳудудидаги ҳужжатсиз бўлган дўконни унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у 80 млн сўм сўраган.
Қўлга олиш тезкор тадбир давомида амалга оширилди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
2026 йил март ойи бошида Қарши шаҳрида кимошди савдоси орқали сотилиши керак бўлган савдо нуқтасини ноқонуний сотмоқчи бўлган бозор раҳбари ва назоратчиси қўлга олинган эди. Улар тадбиркордан 110 кв. м майдонга эга савдо павильонини расмийлаштириб бериш учун 80 минг доллар талаб қилган эдилар.