Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида, эркак ва унинг 3 нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб, вафот этишди. 2024 йил 17 декабрь куни 46 ёшли эркак, унинг бир ўғли ва 2 нафар қизининг жасадлари яшаш жойидан топилган.
Ис гази уйнинг ертўла қисмида ўрнатилган газ қозонидан чиқиб, умумий вентиляция орқали уйни тўлдирган.
Юзага келган ҳолат бўйича, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.