Қаршида 2 нафар 19 ёшли ўсмир йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этди

2025 йил 30 январь куни 17:00 атрофида, Насаф кўчаси бўйлаб 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia-3 автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Машинада ҳайдовчидан ташқари, яна 2 нафар дўсти ҳам бўлган. Автоулов билан “дрифт” қилмочқи бўлган пайтда, тезликни инобатга олмаган ва натижада, автомобиль дарахтга урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида йўловчи 2 нафар 19 ёшли ўсмир воқеа жойида ҳалок бўлди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.