2024 йил 17 декабрь куни Тошкент шаҳри кўчаларида пуллик автотураргоҳларни ташкил қилиш учун аукцион қайтадан ўтказилди. Ким-ошди савдоси 20 дақиқа давом этди ва 2 та таклифдан сўнг якунланди. Савдода 3 та даъвогар корхона иштирок этди. Аукцион натижасига кўра, ғолиб деб 62.93 млрд сўм таклиф қилган Streetpark Systems топилди. Бошланғич нархидан (57.2 млрд сўмдан) 10% қимматроқ нархга сотилди.
25 декабрь куни биринчи марта ўтказилган ким-ошди савдосида Balcomuz ғолиб чиққанди, аммо кўрсатилган муддат ичида шартномаларни тузмаганлиги сабабли, аукцион натижалари бекор қилинган, Balcomuz томонидан киритилган 572 млн сўм мусодара қилинган ва корхона 12 ойга ким-ошди савдосида иштирок этиш имкониятидан маҳрум қилинган.