
2025 йил 14 августга ўтар кечаси, футбол бўйича УЕФА супер кубоги ўйини бўлиб ўтди ва унда чемпионлар лигаси ғолиби “ПСЖ” УЕФА кубоги соҳиби, “Тоттенхэм”га қарши майдонга тушди.
39 ва 48-дақиқаларда урилган голлар ҳисобига “Тоттенхэм” 2 тўп фарқи билан олдинга чиқиб олди, лекин 85-дақиқада Ли Кан Ин ва кўшимча вақтнинг 4-дақиқасида Гонсалу Рамушларнинг голлари ҳисобни тенглаштирди.
Пенальтилар сериясида “ПСЖ” 4-3 ҳисобида устун келди ва супер кубок соҳибига айланди.