
2025 йил 31 май куни Мюнхен шаҳридаги “Альянц Арена” стадиони футбол тарихида ёрқин из қолдирган финалга мезбонлик қилди. УЕФА Чемпионлар Лигасининг 2024/25 йилги мавсумида “Пари Сен-Жермен” жамоаси Италиянинг “Интер” клубини мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Европанинг энг нуфузли клуб мусобақасида ғалаба қозонди. Якуний ҳисоб – 5:0.
Парижнинг порлаган кечаси
Бу финал ПСЖ учун наfaқат ғалаба, балки клуб тарихидаги энг муҳим бурилиш нуқтасига айланди. Парижликлар 2010-йиллардан бери катта сармоялар ва юлдуз футболчиларга қарамай, Европа Чемпионлар Лигасида зафар қуча олмаганди. Аммо бу сафар ҳамжиҳатлик, тактик тафовут ва кучли жамоавий ўйин ўз самарасини берди.
Қаҳрамонлар саҳнада
Финалдаги голлар муаллифлари шундай бўлди: Ашраф Ҳакими ҳисобни очди, Дезире Дуэ 2 та голни киритди, кейин эса Хвича Кварацхелиа ва Сенни Майулунинг голлари ҳисобни йирик 5:0 қилиб белгилади.
Дезире Дуэ финалдаги ўйини билан барчани ҳайратда қолдирди — у нафaқат икки гол урди, балки бир голда ассистентлик қилди. У расман финалнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.