Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Сиёсат 07/03/2026

Ўзбекистон президенти ва Уммон султони Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Уммон султони Ҳайсам бин Тариқ Ол Саид 2026 йил 4 март куни телефон орқали мулоқот қилдилар, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида Яқин Шарқдаги ҳозирги мураккаб вазият муҳокама қилинди. Томонлар юзага келган беқарорлик жиддий хавотир уйғотаётганини қайд этдилар.

Ўзбекистон Президенти Уммон ҳудудида содир бўлган воқеалар муносабати билан чуқур ташвиш билдирди ва Ўзбекистон ҳар қандай зиддият ва можароларни фақат сиёсий-дипломатик ҳамда тинчлик воситалари орқали, музокаралар йўли билан ҳал этишнинг қатъий тарафдори эканини таъкидлади.

Давлат раҳбари султонликнинг фаол воситачилик ролини ва минтақада хавфсизликни таъминлаш борасидаги изчил саъй-ҳаракатларини алоҳида қайд этди.

Ўзбекистон Президенти, шунингдек, Уммон султонига Уммонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ватанига қайтариш учун яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдирди, дейилади хабарда.

Ўз навбатида, Уммон султони Ўзбекистон етакчисига кўрсатилган бирдамлик ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдириб, Масқатга кутилаётган тарихий олий даражадаги ташриф муваффақиятли ўтишига ишонч билдирди.