
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Президент Администрациясида кадрлар ўзгариши давом этди, дея хабар берди давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов.
Кўплаб раҳбар ходимлар ўз лавозимларини сақлаб қолишди, бироқ тузилмалар ва лавозимлар номлари Президент Администрациясининг янгиланган ташкилий тузилмасига мувофиқ ўзгартирилди.
Президент маслаҳатчиси ўринбосарлари
Пўлат Раззоқович Бобожонов – Президентнинг кадрлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. 2025 йилнинг март ойидан буён у кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган, бундан аввал эса 7,5 йил ички ишлар вазири бўлган.
Галина Каримовна Саидова – Президентнинг иқтисодий сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлди. Бунгача у иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи ўринбосари лавозимида ишлаган (номланиши 2017 йилдан буён бир неча бор ўзгарган, ўшанда у ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари бўлган, бундан аввал эса 2011—2017 йилларда иқтисодиёт вазири бўлган).
Обид Арзиқулович Ҳакимов – Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори этиб тайинланди. Шу муносабат билан у аввалги шунга ўхшаш лавозимидан ва Президент Администрацияси ҳузуридаги ИТВМ директори лавозимидан (2019 йилдан бери эгаллаб келган) озод этилди.
Абдусалом Абдумавлонович Азизов – Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ), дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тасдиқланди. 2024 йил декабрдан буён у ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи ўринбосари лавозимида ишлаган, бундан аввал эса Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари бўлган.
Музаффар Муротович Комилов – Президентнинг вакиллик органлари, ННТ, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. 2022—2024 йилларда у Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган, 5 декабрдан эса Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори бўлган.
Рустам Тўйчиевич Комилов – Президентнинг вакиллик органлари, ННТ, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Президент Администрациясининг АКТ ва жамоат лойиҳалари бўйича сектор мудири лавозимида ишлаган, илгари шунингдек Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, шунингдек давлат маслаҳатчиси бўлган.
Жавлон Абдужалолович Ваҳобов – Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари — Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди (2024 йил январдан буён фақат институт директори бўлган).
Баҳодир Ҳамидович Тошматов – Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари этиб тайинланди. Қуролли Кучларни ривожлантириш билан боғлиқ шунга ўхшаш лавозимидан озод этилди.
Президент Администрацияси департаментларидаги ўзгаришлар
Камолиддин Карамиддинович Мардонов – Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у аграр соҳа ва сув ресурслари бўйича секторга раҳбарлик қилган.
Улуғбек Умаралиевич Ханаев – Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил департаменти бошлиғининг ўринбосари — бош юрисконсульт бўлди. Илгари у Президент маслаҳатчисининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил бўйича биринчи ўринбосари — бош юрисконсулт лавозимида ишлаган.
Элдор Отамуродович Хамроев – Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимини эгаллади, ер муносабатлари ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш соҳасидаги асосий ташаббусларни ишлаб чиқиш сектори мудири лавозимидан озод этилди.
Азиз Ҳасанович Азимов – Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги масалалари департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлди. Бунгача — ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари секторининг бош маслаҳатчиси.
Сергей Николаевич Гордеев – Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги масалалари департаменти бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. Илгари у ички ишлар органлари ва божхона органлари фаолиятини мувофиқлаштириш сектори мудири бўлган.
Гулрухсор Қудратовна Хатамова – Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлди. Илгари у жамоатчилик фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш секторини бошқарган.
Фаррух Фарходжонович Омонов – Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у ахборот таъминоти ва ОАВ билан ҳамкорлик секторига раҳбарлик қилган.
Рустам Равшанович Мирзаев – Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари бўлди ва Хавфсизлик кенгаши аппаратининг ғоявий ва ахборот-тушунтириш тадбирлари сектори мудири лавозимидан озод этилди.
Фатхиддин Фазлиддинович Муҳиддинов – Президент Администрациясининг йиғилишлар ва ҳудудларга сафарлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.
Ҳусниддин Камолиддинович Ҳошимов – йиғилишлар ва ҳудудларга сафарлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. У режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти таркибидаги администрация фаолиятини ахборот билан таъминлаш сектори мудири лавозимидан озод этилди.
Улуғбек Рауф ўғли Норматов – Президент Администрацияси Ташқи алоқалар департаменти бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у жамоатчилик фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш секторининг етакчи маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
Улуғбек Шуҳратжонович Хусаинов – Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори вазифасини бажарувчи бўлди (у Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида ташкил этилган, аввал бу органни Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев параллел равишда бошқарган). У ҳудудлар билан ҳамкорлик ва таҳлилий материаллар тайёрлаш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Ойбек Улуғбекович Умаров – Президент Администрацияси Ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. Тайинловгача у Молия-хўжалик департаментининг хўжалик фаолияти секторини бошқарган.
Нозима Элдоровна Давлетова – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги маслаҳатчиси — Инсон капиталини ривожлантириш бўйича Лойиҳа офиси раҳбари этиб тайинланди.
Аввал хабар қилинганидек, Президент Администрацияси ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг янги тузилмасида 284 та штат бирлиги қисқартирилди. Президент Администрацияси раҳбарининг бешта ўринбосари лавозими жорий этилди, янги департаментлар, жумладан, жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги, шунингдек рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаментлар ташкил этилди.
Бундан ташқари, Президент фармони билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) тугатилди, унинг ахборот соҳасидаги назорат ва мониторинг функциялари “Ўзкомназорат”га ўтказилди. Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ҳамда Оммавий коммуникациялар масалалари маркази Президент Администрацияси тасарруфига ўтказилди.
Давлат раҳбари ўз маъмурияти раҳбарининг ваколатларини ҳам белгилаб берди — бу лавозимни Саида Мирзиёева эгаллайди. Администрация раҳбари штат жадвалини тасдиқлаш, Президент маслаҳатчилари ўринбосарларини, бўлинмалар бошлиқлари ўринбосарларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, ривожланиш лойиҳалари учун экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга. Бошқарув ходимларини аттестациядан ўтказиш топширилди.