10 ноябрь куни Пенза вилоятида орқали ўтган M-5 йўлининг 738 километрида, чамаси 04:00 да йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди ва натижада 3 нафар киши ҳалок бўлди. Ҳозирдаги маълумотларга кўра, Chevrolet Cobalt ва КамАЗ тўқнашган.
Вафот этганларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланган. Ундан ташқари, ЙТҲ натижасида яна 2 нафар ўзбекистонлик турли жароҳатлар билан касалхона жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат Қозон шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консулллиги томонидан назоратга олинган ва вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга юбориш ва жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда.