“Ўзтемирйўлконтейнер”нинг 35% акциялари 200 млрд сўмга сотилди

Давлат активининг хабар беришича, “Ўзбекистон темир йўллари” таркибига кирувчи “Ўзтемирйўлконтейнернинг” 35%, Cotton Logisticsга 200 млрд сўмга сотилди. Акциялар ким ошди савдоси орқали амалга оширилган ва харид жараёнини бошқариб келган Alkes Research, сотув ҳақидаги таклифни қизиқиши мумкин бўлган компанияларга юборган. Натижада 6 та таклиф келган ва улардан 5 таси кейинги босқичга ўтган. Шу 5 та компаниядан 3 таси барча шартларни бажариб, таклифларини қайта беришган.

Давлат активининг таъкидлашича, сотилган нарх ҳозирдаги компаниянинг нархидан юқори. Тўлов услуби, яъни бўлиб ёки дарҳол тўлов ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

Қўшимча маълумот сифатида, 2023 йили “Ўзтемирйўлконтейнер”нинг соф фойдаси 137.7 млрд сўмни ташкил қилган.