Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони 4 млн дан ортди

2024 йилнинг 1 октябрига қадар, Ўзбекистонда ўзи ўзи банд қилган фуқаролар сони 4 млн дан ортди. Уларнинг 1 млн дан ортиғи қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритишмоқда. 990 минг киши эса маиший хизмат йўналиши бўйича ўзини ўзи банд қилган.

Ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчилар сони 611 мингдан ортган ва уларнинг ярмидан кўпи, шу йили ўз фаолиятини легаллаштирган.