2025 йил 13 апрель (якшанба) куни соат 9:24 да Ўзбекистоннинг қатор ҳудудлари аҳолиси ер силкинишини ҳис қилди.
ФВВ ҳузуридаги Республика сейсмопрогноз мониторинги маркази маълумотига кўра, зилзиланинг эпицентри Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилояти ҳудудида жойлашган.
Зилзиланинг магнитудаси 5,8 ни ташкил этди, ўчоқ чуқурлиги — 10 км. Эпицентрдаги кучи — 7 балл.
Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа — жануби-шарқ томон 266 км.
ФВВ маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида зилзиланинг кучи қуйидагича бўлган:
- Фарғона вилояти — 3 балл (эпицентрдан 164 км),
- Наманган вилояти — 2−3 балл (220 км),
- Сирдарё вилояти — 2−3 балл (222 км),
- Андижон вилояти — 2−3 балл (227 км),
- Жиззах вилояти — 2 балл (266 км),
- Тошкент — 2 балл (266 км),
- Самарқанд вилояти — 2 балл (327 км),
- Сурхондарё вилояти — 2 балл (367 км).
Шу билан бирга, Тошкентдаги кўп қаватли уйлар аҳолиси тўлқинлар 2 баллдан кучлироқ бўлганини айтишди: хоналарда шамчироқлар силкинган, буюмлар тушган, бино конструкциясининг овози эшитилган. Айримлар эса ҳеч нарса сезмаган.
Эслатиб ўтамиз, зилзиланинг кучлилиги тупроқ таркиби, биноларнинг қурилиши, қават сони ва бошқа омилларга боғлиқ.