Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Сиёсат 30/03/2026

Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди

Тожикистон президентининг давлат ташрифи доирасида мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон рамзий лентани қирқиб, дипломатик ваколатхона биносини тантанали равишда очиб бердилар.

Сўнгра етакчилар элчихона ва консуллик бўлимининг маъмурий бинолари, элчи қароргоҳи, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари учун турар жой биносини ўз ичига олган мажмуа билан танишдилар.

Маросим якунида президентлар фахрий меҳмонлар китобида эсдалик дастхатларини қолдирдилар ва элчихона ҳудудида дарахт кўчатларини экдилар.