Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жаҳон 03/03/2026

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазиятдан хавотир билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескин ёмонлашуви муносабати билан «жиддий хавотир» билдирилган баёнот билан чиқди.

«Биз барча томонларни вазминлик кўрсатишга ва нафақат ҳарбий-сиёсий, балки гуманитар характердаги олдиндан айтиб бўлмайдиган хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган кейинги қадамлардан тийилишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.

«Биз инқирозни халқаро ҳуқуқ асосида, сиёсий-дипломатик воситалар ва ўзаро мақбул мулоқот орқали ҳал этиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаймиз», — дейилган хабарда.

Баёнотда, шунингдек, Ўзбекистон изчил равишда «минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш тарафдори экани ва вазиятнинг тезроқ нормаллашишига умид қилиши» қайд этилган.

28 февраль куни эрталаб АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига зарбалар берди, Теҳрон ва яна бир нечта шаҳарларда портлашлар қайд этилди. Эрон бунга жавобан Форс кўрфази мамлакатларидаги Америка ҳарбий базаларига ҳужум қилди. Ғарб ОАВлари Эрон олий раҳбари Али Хаменеий Теҳрондаги қароргоҳи ўққа тутилиши натижасида ҳалок бўлганини хабар қилмоқда.