Ўзбекистон ТИВ Хитой билан визасиз режим жорий этиш режалари бекор қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбекистон ва Хитой 30 кунлик визасиз режим жорий этиш режасини бекор қилмаган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурхонов маълум қилишича, ҳозирда томонлар давлат ичидаги тартибларни якунлаш босқичида турибди. «Шундан сўнг 30 кунлик визасиз режим амалда бўлади», — деди у.

Аввалроқ POLITIK Central Asia нашри «Ўзбекистон ва Хитой виза бекор қилинмайди» ва «бундай масала кун тартибида турмайди», деб хабар берган эди.

2024 йил декабрида Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Ван И икки мамлакат фуқаролари учун 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берадиган келишувни имзолаганди.

Визани соддалаштириш бўйича келишувларга 2023 йил баҳорида президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган.

2021 йил март ойидан бошлаб Хитой фуқаролари Ўзбекистонга 10 кунгача визасиз кириши мумкин. Ўзбекистон фуқаролари эса Хитойга сафар қилиш учун виза олиши шарт.