2024 йил 1 декабрь куни Ўзбекистон ва Хитой ташқи вазирлари томонидан, икки мамлакат фуқаролари икки давлат орасида 30 кунгача визасиз бориш имкониятини яратувчи ҳужжат имзоланди. Бу ўзгаришларнинг кучга кириши ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовниенг таъкидлашича: “Бу қадам мамлакатларимиз ўртасидаги савдо алоқалари, халқлар ўртасидаги ҳамкорлик ва саёҳатларни рағбатлантириш йўлидаги яна бир муҳим босқичдир”.
Визани енгиллаштириш бўйича дастлабки келишувлар 2023 йил баҳорида президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи давомида эришилган эди.
Шу пайтгача, 2021 йил март ойидан бошлаб, Хитой фуқаролари Ўзбекистонга 10 кунга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлишган. Аммо ўзбекистонликлар Хитойга сафар қилиш учун виза олишлари талаб қилинган.
Янги визасиз режим қачон амалга кириши ҳақида ҳозирча маълумот берилмади. Бу борада қўшимча ахборот кейинроқ эълон қилинади.