Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Спорт 02/04/2026

Футбол: Ўзбекистон Венесуэлани пенальтилар сериясида мағлуб этиб, FIFA Series турнири ғолиби бўлди (видео)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Венесуэла устидан ғалаба қозониб, FIFA Series халқаро ўртоқлик турнири ғолибига айланди. Тошкентда бўлиб ўтган учрашувнинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди (пенальтилар сериясида — 5:4).

Габонга қарши ғалабали ўйинни ўтказиб юборган ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов бу сафар асосий таркибда майдонга тушди.

Учрашувнинг асосий вақтида ҳар икки жамоада бир қатор хавфли вазиятлар юзага келганига қарамай, дарвозаларга тўп киритилмади — 0:0.

Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари аниқроқ ҳаракат қилиб, 5:4 ҳисобида зафар қучишди.

Шу тариқа, бош мураббий Фабио Каннаваро шогирдлари турнир ғолиби бўлишди. Иккинчи ўринни Венесуэла, учинчи ўринни эса Габон терма жамоаси эгаллади.

ФИФА серияси 2026 — бу FIFA Series турнирининг иккинчи мавсуми бўлиб, у турли қитъа конфедерацияларига мансуб миллий терма жамоалар ўртасидаги таклифнома асосидаги ўртоқлик мусобақаси ҳисобланади. Бу йилги мавсумда ФИФАнинг баҳорги тақвим ойнаси даврида саккизта мезбон мамлакатда тўрттадан жамоа иштирокидаги тўққизта алоҳида серия ўтказилиши режалаштирилган.