
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Тошкентда 2025 йил 15 ноябрь куни бўлиб ўтган музокаралари якунида икки мамлакат шериклигини турли соҳаларда мустаҳкамлашга қаратилган келишувлар пакети имзоланди.
Давлат раҳбарлари Қўшма баёнотни, шунингдек, Олий давлатлараро кенгашнинг 3 та қарорини имзоладилар:
- геология, нодир ва нодир ер металларини қазиб олиш бўйича икки томонлама ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида;
- трансчегаравий дарёларнинг сувлилигини прогнозлаш бўйича икки томонлама ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида;
- Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳудудлар раҳбарлари кенгашини таъсис этиш тўғрисида.
Давлат раҳбарлари иштирокида ҳукуматлараро ва идоралараро имзоланган ҳужжатлар алмашинуви ҳам бўлиб ўтди:
- Ҳукуматлараро трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги Битим;
- Қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш тўғрисидаги Битим;
- Божхона хизматларининг ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги Битим;
- Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг фуқаролик мақсадларидаги ер усти радиохизматлари томонидан фойдаланиладиган чегара зоналарида радиочастота тақсимотларини мувофиқлаштириш тўғрисидаги Битим;
- Қўшма инвестиция платформасини яратиш тўғрисидаги Ҳадли битим;
- Туризм соҳасидаги ҳамкорлик бўйича 2026–2027 йилларга мўлжалланган Қўшма ҳаракатлар режаси;
- Адлия вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури (2025–2026 йилларга мўлжалланган);
- Тоғ-кон саноати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги Меморандум;
- Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ва «Ассамблея жастари» жамоат бирлашмаси ўртасидаги ҳамкорликтўғрисидаги Меморандум;
- «Гамма-пичоқ» стереотактик радиожарроҳлик даволаш технологиясини қўллаган ҳолда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми;
- Тиббий суғурта жамғармалари ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми;
- Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Остона оқимлиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
- «Ўзбекнефтгаз» ва «ҚазМунайГаз» ўртасида нефть-газ-кимё соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш тўғрисидаги Ҳадли битим;
- «Ўзбекнефтгаз» ва «ҚазМунайГаз» ўртасида «Жарқин» қидирув лойиҳаси бўйича Принциплар тўғрисидаги келишув.

