Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари 10 та қўшма лойиҳага старт бердилар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 10 та йирик кооперация лойиҳасини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Гап мебель ва чарм буюмлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, маиший техника ишлаб чиқаришни кенгайтириш, Тожикистонда тўқимачилик қувватларини барпо этиш, Тошкент шаҳрида турар жой мажмуаси ва савдо объектларини қуриш ҳамда Фарғона вилоятида консерва маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида бормоқда.

Бундан ташқари, Андижон вилоятида сут маҳсулотлари, Сурхондарё вилоятида мева шарбатлари ва металл брикетлар ишлаб чиқариш объектлари ишга туширилди.

Шунингдек, Янги Тошкентдаги кўчалардан бирига Душанбе шаҳри номини бериш бўйича тантанали маросим бўлиб ўтди.