Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 37 млрд АҚШ долларидан ошди

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи, 2024 йил 1 июль санасига кўра, 37 млрд АҚШ долларидан ошди ва ярим йил ичида 2.1 млрд га кўпайди.

Олинган кредитлар асосан давлат бюджетини қўллаб қувватлаш учун йўналтирилган.

Ўзбекистонга энг кўп миқдорда кредитлар ажратган ташкилотлар (барчаси АҚШ долларда кўрсатилган):

  • Жаҳон банки – 6.73 млрд
  • Осиё тараққиёт банки – 6.46 млрд
  • Халқаро инвесторлар – 4.2 млрд
  • Хитой давлат тараққиёт банки, Хитойнинг Эксимбанки ва ҳоказолар – 3.77 млрд ва бошқалар.