Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Сиёсат 08/02/2026

Ўзбекистон ва Покистон ҳарбий ҳамда ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Қуролли кучлари Мудофаа кучлари бош қўмондони — Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони фелдмаршал Осим Мунир билан учрашув ўтказди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Учрашув «Глобал саноат ва мудофаа ечимлари» компанияси бош қароргоҳида бўлиб ўтди.

Томонлар ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, замонавий хавф-хатар ва хавфсизликка таҳдидларга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Улар икки мамлакат мудофаа-саноат мажмуасининг етакчи корхоналари ўртасидаги кооперацияни фаолроқ ривожлантириш, ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш дастурларини кенгайтириш, тажриба алмашиш ва қўшма ўқув машғулотларини ўтказиш зарурлигини таъкидладилар.

Транспорт-логистика соҳасидаги истиқболли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалалари алоҳида кўриб чиқилди.

Томонлар ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлашга келишиб олдилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти «Глобал саноат ва мудофаа ечимлари» компаниясининг ишланмалари, жумладан, Покистоннинг замонавий ҳарбий техника ва қурол-яроғ намуналари билан танишди.