Футбол: Ўзбекистон Эронни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, БААдаги турнирда ғолиб бўлди (видео)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда (БАА) бўлиб ўтган Al Ain International Cup халқаро турнири ғолиби бўлди. Финалда жамоа асосий вақтда нурсиз дурангдан сўнг Эронни пенальтилар сериясида мағлуб этди.

«Ҳазза бин Зайед» стадионидаги учрашувнинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди — ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди, бироқ голгача етиб бормади.

69-дақиқада Ўзбекистон ўн киши бўлиб қолди: «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов рақибнинг потенциал хавфли ҳужумини тўхтатгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Шунга қарамай, жамоа дарвозани дахлсиз сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Ўйин тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди. Ўзбекистон Эроннинг учта зарбасига қарши тўртта зарбани амалга ошириб, турнир совринини қўлга киритди.

Турнирнинг аввалги ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Остон Ўруновнинг дубли эвазига Мисрни мағлуб этган эди.