Ўзбекистон 2025 йили ёшлар ўртасида III Осиё ўйинларини қабул қилиш бўйича аризасини қайтариб олди. Эслатиб ўтамиз, ўйинлар Тошкент шаҳрида 2025 йили 7-20 сентябрь кунлари ўтказиш режалаштирилганди. Бунга сабаб қилиб, ўйинларни ўтказиш учун мўлжалланган объектларнинг муддатига тайёр бўлмаслиги кўрсатилган. Бу ҳақида Осиё Олимпия Кенгаши 2 декабрь куни хабар берди.
Баҳрайн Олимпия қўмитаси ёшлар ўртасида Осиё ўйинларини ўз мамлакатида ўтказиш таклифи билан чиқди ва Осиё Олимпия Кенгаши томонидан ушбу таклиф маъқулланди.