
Тошкент ҳокимлиги Учтепа туманидаги «Ўрикзор» савдо комплексининг ёпилиши ёки бузилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
«„Ўрикзор савдо комплекси“ ҳеч қандай қурилиш ёки реконструкция ишлари туфайли ёпилмайди. Комплекс ҳудудидаги барча объектлар тасдиқланган тартибда (ҳафтада 7 кун, дам олиш кунларисиз) ишлашда давом этмоқда», — дейилади хабарда.
Шаҳар маъмурияти «уни тугатиш, бузиш, реконструкция қилиш ҳақидаги тахминлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини» таъкидлайди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир киши бозорнинг тез орада бузилиши ҳақида хабар берган видео тарқалган эди. Унинг сўзларига кўра, тадбиркорларга биноларни бўшатиш учун бир ой муҳлат берилган, шу сабабли «улар молларни тезроқ сотиш учун катта чегирмалар эълон қилишган». Ролик охирида у «бундай хабарларга ишонмаслик керак»лигини айтган.
«Бу бемаънилик. Бозор жойида турибди. Уни бузишмайди. Агар шундай бўлса ҳам, бу ҳақда олдиндан расман хабар берилади», — деди.