Ўқитувчи мушук боласини ойнадан ташлаб юборди (видео)

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 62 мактабда юзага келган. Айтилишича, мактаб болалари кўчада қаровсиз қолган мушук боласини топиб олишган ва катталардан маслаҳат сўраш учун мактаб синфига олиб келишган. Ўқитувчи, мушук боласини олиб, ойнадан улоқтириб юборган. Натижада, мушук боласи турли хил жойларидан лат еган ва барча қилинган ҳаракатларга қарамасдан, 1 кун кейин вафот этди. 

Ўқувчилар ота-оналари юзага келган вазиятдан хабардор бўлгандан кейин, мактаб директорини олдига бориб, видеокузатув камералари орқали бўлиб ўтган ёзувларни кўриш талабига, директор рад жавобини берган ва ўқитувчини ёнини олган. 

Келиб чиққан вазият бўйича расмий баёнот тақдим этилмади, лекин ижодий жамоа номидан шахсий фикр билдиришга қарор қилдик. 

Авваламбор, ҳар ким ўз юриш-туриши билан ўсиб келаётган болаларга мисол бўлиши керак ва ўқув таълим муассасида бундай ҳаракатларни амалга ошириш, камида ўқитувчининг профессионал эмаслигидан далолат беради. Афсуски, болаларга бутун умрга ёмон томонидан муҳрланиб қолади. Бошқа томони шундаки, бундай ҳаракатлардан бошқа болалар ҳам илҳомланиб, такрорлаш эҳтимолини келтириб чиқаради.