Оқ Cobalt иштирокида даҳшатли “авария”

16 сентябрь куни соат 08:00 ларда, Мирзо Улуғбек тумани Янги Узбекистан кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Оқ Кобальт ҳайдовчиси 1991 йилда туғилган фуқаро, руль бошқарувини йўқотиб, кулранг Кобальтга урилиши оқибатида шундай вазият юзага келган. Видеода кўринишича, оқ Кобальт ҳайдовчиси машинадан учиб чиққан ва турли тан жароҳатлари олган. Ҳолати бўйича маълумотлар йўқ.