
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беришича, 2025 йил 25 июнь соат 00:00 дан 1 июлгача Тошкентнинг Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоссесининг бир қисмида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Ҳаракат Темур Малик — Паркент — Махтумқули йўл ўтказгичидан (собиқ ТАПОиЧ чорраҳаси) Оҳангарон шоссеси ва Тошкент катта ҳалқа йўли кесишмасидаги айланагача (Роҳат айланаси) бўлган йўл қисмида тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари 2025 йил 1 июлгача давом этади. Ҳайдовчилардан йўналишни олдиндан режалаштириш ва Бектемир шоссеси, Фарғона йўли, Махтумқули ва Янги Ўзбекистон кўчалари орқали муқобил йўллардан фойдаланиш сўралмоқда.
