
ahТошкент вилоятида Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги бўлим бошлиғи қўлга олинди, дея хабар берди Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати.
ДХХ маълумотларига кўра, амалдор ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, 1958 йилда туғилган маҳаллий фуқаронинг ишончига кирган ва ҳокимлик балансига ўтказилиши режалаштирилган уч хонали квартирасини унинг номига расмийлаштириб бериши мумкинлигини айтган. Бунда у суд тизимидаги алоқаларига таянган.
Ўз ҳаракатларини «беғараз ёрдам» деб кўрсатиб, мансабдор шахс квартира нархини 15 минг долларга келишган ва бундан ташқари, «суд органларидаги танишлари» учун яна 3500 доллар талаб қилган, жами — 18,5 минг доллар.
У Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ва Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан 9500 доллар миқдоридаги авансни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, ходим қамоққа олинган.