2025 йил 11–14 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.
Фақат Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида сешанба куни тушдан кейин ва чоршанба куни Сурхондарё вилояти бўйлаб айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол шарқий йўналишда 7–12 м/с тезликда бўлади.
Ҳаво ҳарорати кечаси асосан +4…+9 даража, кундузи эса +17…+20, айрим жойларда +22 даражагача бўлиши кутилмоқда.
Республика тоғли ҳудудларида 11–12 март кунлари вақт-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 13–14 март кунлари эса ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкентда иш ҳафтаси охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишда, кучсиздан ўртача тезликкача. Ҳаво ҳарорати кечаси +6…+9, кундузи эса +17…+20 даража бўлиши кутилмоқда.