Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Бизнес 16/11/2025

NRG девелоперида бошқарув Қозоғистоннинг BI Group компаниясига ўтди

Қурилиш компанияси NRG’даги Murad Buildings улуши Қозоғистоннинг BI Group девелоперига ўтмоқда, дея хабар берди NRG матбуот хизмати.

NRG NRG-BI бренди остида ва BI Group’нинг маҳаллий бошқарув жамоаси билан ишлашни давом эттиради. Murad Buildings ўз диққатини ўзининг ноёб лойиҳаларини ривожлантиришга қаратади, дейилади хабарда. Битимнинг миқдори ва шартлари ошкор этилмайди.

«NRG мижозлари, ходимлари ва ҳамкорлари учун ўзгаришлар мажбуриятларнинг сақланиб қолиши ва йўналишнинг изчиллигини англатади. Хизмат кўрсатиш стандартлари яхшиланади, амалдаги ва бошланган лойиҳалар бўйича шартнома шартлари ўзгармайди», — дейилади хабарда.

NRG компанияси Murad Buildings ва BI Group томонидан 2020 йилда ташкил этилган.

«Беш йиллик ҳамкорлик биз учун қимматли тажриба бўлди. Бу вақт ичида NRG бир нечта муҳим ва чиройли лойиҳаларни амалга оширди. Мен ишонаманки, BI Group’даги ҳамкасбларимиз бошқаруви остида NRG ҳам худди шундай тез ва сифатли қурилишни давом эттиради», — деди Murad Buildings асосчиси ва NRG ҳаммуассиси Мурад Назаров.

«NRG бошқарувининг BI Group’га ўтиши – бу йўналишнинг ўзгариши эмас, балки бошланган ишларнинг давоми», — деди BI Group CEO’си ва акциядори Айдин Раҳимбаев.

«NRG-BI компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини барқарор қурилиш, шаффоф нарх белгилаш ва мижозга йўналтирилган хизмат кўрсатиш тамойилларини ҳисобга олган ҳолда кенгайтиради», — дея қўшимча қилди компания.