
Фарғона вилоятида болалар ва ўсмирларга ноқонуний диний таълим бериш билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар аниқланди, дея хабар берди Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати.
Ёзёвон туманида 34 ёшли фуқаро махсус диний маълумотга эга бўлмай туриб, уйида яшовчи 6 нафар болага диний дарслар берган.
Қўштепа туманида 50 ёшли эркак Марғилонда яшовчи 10-16 ёшли 4 нафар қиз учун машғулотлар ташкил қилган.
Данғара туманида 62 ёшли фуқаро ўз уйида 10-14 ёшли 4 нафар ўғил болага диний сабоқ берган.
Фарғона туманида эса 28 ёшли фуқаро ўқув марказида диний таълим бериш кўзда тутилмаган бўлса-да, 28 нафар болага дин дарсларини ўтган.
Қайд этилган барча ҳолатлар юзасидан қонунбузарликлар бўйича материаллар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган, дейилади хабарда.