Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жаҳон 04/01/2026

АҚШ Николас Мадуро ва унинг рафиқасига расман айблов эълон қилди

АҚШ Бош прокурори Пэм Бонди Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресга нисбатан Нью-Йоркнинг Жанубий округида расмий айбловлар қўйилганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Мадуро наркотерроризмни амалга ошириш мақсадида тил бириктириш, АҚШга кокаин олиб кириш, АҚШга қарши фойдаланиш мақсадида қурол ва портловчи қурилмаларни сақлашда айбланмоқда.

«Яқин орада улар Америка заминида, Америка судларида Америка адолати олдида жавоб берадилар. АҚШ Адлия вазирлиги номидан президент Трампга Америка халқи номидан [Мадуро ва унинг рафиқасини] жавобгарликка тортишни талаб қилишдаги жасорати учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Шунингдек, ушбу икки нафар халқаро наркосавдогар деб гумон қилинаётган шахсни қўлга олиш бўйича ақл бовар қилмайдиган ва жуда муваффақиятли операцияни ўтказган жасур ҳарбийларимизга катта раҳмат айтаман», — деб ёзди Бонди X ижтимоий тармоғида.

АҚШ 2026 йил 3 январь кечаси Венесуэла пойтахти Каракасдаги бир нечта объектларга, жумладан, авиация ва ҳарбий базаларга зарбалар берди. Америка президенти Дональд Трамп «йирик кўламли операция» ўтказилганини тасдиқлади ва Венесуэла президенти Николас Мадуро рафиқаси билан бирга қўлга олиниб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилганини маълум қилди.

АҚШ расмийлари 2020 йилда, Трампнинг биринчи президентлик муддати даврида, Мадурога нисбатан наркотерроризм ва кокаин олиб кириш мақсадида тил бириктириш айбловларини сиртдан эълон қилган эди. 2025 йил август ойида Давлат департаменти.