Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Авто 27/05/2025

Наманганда 19 ёшли ҳайдовчи ёнаётган машинада ҳалок бўлди

Наманганда 19 ёшли йигит ўзи бошқарган Nexia 3 русумли автомобиль ёниб кетиши натижасида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

2025 йил 25 май оқшомида ёш ҳайдовчи 4R-112 йўлининг четига чиқиб кетиб, дарахтга бориб урилган. Тўқнашувдан сўнг автомобиль ёниб кетган. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келишган, ёнғинни ўчиришда фуқаролар ҳам ёрдам беришган, дейилади хабарда.