ИИВ янги молиявий пирамида ва унда ИИБ ходимларининг иштироки ҳақидаги маълумотларни текширишни бошлади

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) XCM (X Connection Media) деб номланган тахминий молиявий пирамида фаолияти ҳақидаги хабарлар юзасидан текширув бошлади, дея маълум қилди вазирлик матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов.

Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимларининг ушбу платформани тарғиб қилишда фаол иштирок этиши мумкинлиги юзасидан хизмат текшируви тайинланди, дея таъкидлади у.

Аввалроқ Kun.uz Австралияда медиа-компания сифатида рўйхатдан ўтган деб даъво қилинаётган молиявий пирамиданинг тарқалиши ҳақида ёзган эди. Иштирокчилардан «хавфсиз ҳамкорлик муҳитини яратиш» баҳонасида депозит киритиш талаб қилинади, шундан сўнг уларга видеороликлар томоша қилиш ва янги фойдаланувчиларни таклиф қилиш учун даромад ваъда қилинади.

Нашрга кўра, иштирокчилар орасида ички ишлар органлари ходимлари бор, улар ҳамкасблари ва танишларини қўшилишга жалб қилмоқда. Материалда уларнинг суратлари келтирилган.

Сўнгги йилларда кўплаб Ўзбекистон фуқаролари видео томоша қилиш эвазига пул топишни ваъда қилган молиявий пирамидаларнинг қурбони бўлдилар. Кўп одамлар ўз жамғармаларини кўпайтириш имкониятига ишониб, кредит олганлар ва мулкларини сотганлар.