Россия бош вазири Михаил Мишустин Тошкентга ташриф буюради

Россия Федерацияси бош вазири Михаил Мишустин 9-10 сентябрь кунлари Тошкентга ташриф буюриши режалаштирилган.

Ташрифи давомида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан қўшма комиссиянинг 5-учрашувини ўтказишади. РФ ҳукумати сайтида келтирилишича, иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича масалалар кўриб чиқилади.

“Алоҳида ишлаб чиқариш, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа икки тарафга қизиқиши бўлган соҳалардаги катта лойиҳаларга эътибор берилади” – деб сайтда эътироф этилган.

Бир қатор ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.