Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш

Ўзбекистонда экспорт салоҳияти 350 млн доллар бўлган 36 млн долларлик мис қувурлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Тошкент вилоятига ташрифи доирасида президент Шавкат Мирзиёев Оҳангарон туманидаги мис қувурлар ва фитинглар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Infinity Copper Group корхонаси фаолияти билан танишди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Лойиҳа Хитой ва Германия компаниялари билан ҳамкорликда 10 гектар майдонда амалга оширилмоқда, унинг умумий қиймати 36 миллион долларни ташкил этади.

Бу ерда қурилиш ишлари 90 фоизга бажарилган, лойиҳа доирасида 14,9 миллион долларлик инвестиция ўзлаштирилган.

2025 йилда Ўзбекистонга 15 миллион долларлик мис қувурлар ва фитинглар импорт қилинган. Корхона тўлиқ ишга туширилгач, 10 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Корхонада 300 та янги иш ўрни яратилади, бюджетга 200 миллиард сўм тушум ва 350 миллион долларлик экспорт таъминланади. Маҳсулотлар Бирлашган Араб Амирликлари, Африка қитъаси, АҚШ ва Европа мамлакатларига етказиб берилади.

Президент мис қувурлар ва фитинглар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга саноат маҳсулотлари улушини ошириш муҳимлигини таъкидлади.