Мирзо-Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди

Тошкент шаҳри ҳокимиятининг хабар беришича, Мирзо-Улуғбек туманининг ҳокими этиб Баҳодир Ғоибназаров тайинланди. У 2018 йил апрель ойидан ҳоким бўлиб ишлаган Шавкатбек Иргашевни жойини эгаллади.

Баҳодир Ғоибназаров 2021 йилдан Тошкент ҳокимиятининг кадрлар бошқаруви бўлими бошлиғи бўлиб ишлаб келган. Ўтмишда Олмазор ва Шайҳонтоҳур тумани ҳокими лавозимида ҳам ишлаган.