Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Авто 12/03/2026

Совуқ тушиши сабабли метан заправкалар фаолияти яна чекланди

Ҳаво ҳароратининг пасайиши муносабати билан 10 март куни соат 16:00 дан Ўзбекистондаги АГТКШлар (метан заправкалар) фаолиятига яна чеклов жорий этилди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.

Ушбу чора аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор табиий газ билан таъминлашга қаратилган. Жамоат транспортини газ билан тўлдириш ишлари чекловларсиз амалга оширилади, дейилади хабарда.

Заправкаларнинг барқарор ишлаши қачон тикланиши кутилаётгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

АГТКШларга қисман ёки тўлиқ чекловлар ҳаво ҳарорати пасайиши фонида 2025 йилнинг декабрь ойидан бери вақти-вақти билан жорий этиб келинмоқда. Энергетика вазирлиги газга бўлган талаб ортган вақтда газ қувурларида босим пасайишини таъкидлаган эди.

Пропан (суюлтирилган газ) заправкалари қиш давомида барқарор ишлади, гарчи уларда навбатлар кузатилган бўлса-да.

2026 йил февраль ойи бошида тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувда бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев янги метан заправкалар қурмасликни тавсия қилган эди. У амалдаги шохобчаларга ҳам газ етмаяётганини таъкидлади. Ўтган йилдан бери АГТКШ қуриш учун рухсатномалар берилмаяпти.