Маст ҳолатдаги Damas ҳайдовчиси 23 нафар боғча тарбияланувчисини олиб кетаётганди

2025 йил 15 сентябрь куни Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида 23 нафар болалар боғчаси тарбияланувчисини олиб кетаётган Damas автомобили ҳайдовчиси тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) хабар берди. Машина салонида болалардан ташқари икки нафар тарбиячи ҳам бўлган.

Текширув чоғида ҳайдовчининг алкоголли мастлик ҳолатида бўлгани аниқланди. Бундан ташқари, унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги ҳам маълум бўлди.

Эркакнинг сўзларига кўра, машина қайнонасига тегишли бўлиб, болалар орасида унинг ўз фарзанди ҳам бор эди. «Кечаси чарчаганим учун пиво ичган эдим», — дея тушунтирди.

Транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди, расмийлаштирилган ҳужжатлар судга оширилди.