Ўзбекистонда манфаатлар тўқнашуви учун 400 дан ортиқ киши жазоланди

2024 йил декабрь ойида «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун кучга киргандан буён Ўзбекистонда 407 нафар мансабдор шахс ва давлат компаниялари ходими маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда 16 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасимажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, давлат хизматчиларининг манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш соҳасидаги билимини баҳолаш учун 95,6 мингдан ортиқ киши тест синовидан ўтказилди. 85,5 минг ходим ўқитилди, 100 дан ортиқ тушунтириш тадбирлари ташкил этилди.

Қонун кучга кирмасдан олдин, яқин қариндошлар бир давлат органида бевосита бўйсуниш асосида ишлаган 213 та ҳолат аниқланган. Бундан ташқари, 1513 нафар ходим давлат хизматини тадбиркорлик фаолияти билан бирга олиб борган — бу фактлар бўйича чоралар кўрилган.

Бурханов норматив ҳужжатларнинг 2677 та лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилганини, уларнинг 455 тасида 1013 та коррупциоген омил аниқланганини қайд этди. Шунингдек, 2024 йилда экспертиза фуқаролик, оила, таълим, фан, маданият ва ахборот сиёсати соҳаларидаги 692 та амалдаги ҳужжатни қамраб олди. 68 та норматив ҳужжатда 91 та коррупцион омил топилди.

Бундан ташқари, сўнгги 6 йилда давлат харидлари соҳасидаги қоидабузарликлар учун 791 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Қоидабузарларнинг аксарияти мактабгача ва мактаб таълими(149 ҳолат), соғлиқни сақлаш (116 ҳолат) ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари (73 ҳолат) ходимларига тўғри келган.

Бу соҳадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони ўсиб бормоқда: 2022 йилда 662 та, 2023 йилда — 1376 та, 2024 йилда — 1334 та, 2025 йилнинг биринчи олти ойида эса 658 та ҳолат қайд этилган.

Асосий қоидабузарликлар қонунчиликни айланиб ўтиб тўғридан-тўғри шартномалар тузиш (298 млрд сўм), нархларни ошириб юбориш орқали харид қилиш (152 млрд), танлов ва тендерларни ўтказишдаги қоидабузарликлар (145 млрд), порталда ахборотни жойлаштирмаслик (18,8 млрд), харид турини нотўғри танлаш (9,1 млрд), шартномалар экспертизасининг йўқлиги (1,4 млрд) ва манфаатлар тўқнашуви (1,3 млрд) билан боғлиқ.

«Масофавий аудит» автоматлаштирилган тизими 112 минг ҳолат бўйича 2,3 трлн сўмлик молиявий хатолар ва қоидабузарликларни аниқлашга ёрдам берди. Шундан 1,6 трлн сўмлик маблағни содир этилмасдан олдин олди олинган87 та ҳолатда 247 млрд сўм миқдоридаги субсидиялардан ноўрин фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилган.

Бурхановнинг сўзларига кўра, яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида 673 минг субъект хатловдан ўтказилиб, бу яширин айланмаларни расмий ҳисоботларга киритиш ҳисобига бюджетга 16 трлн сўм ундирилишига имкон берди.