“Манчестер Сити” – “Брайтон” – 2:2 (видео)

2025 йил 15 март куни Англия Премьер лигасининг 29-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Брайтон” жамоасини қабул қилди ва ўйин жанговар 2:2 ҳисоби билан якунланди.

“Манчестер Сити” сафида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди. Унинг “Манчестер Сити”га ўтганидан бери олиб борилаётган статистикаси билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

29-турдан сўнг “шаҳарликлар” 5-ўринни эгаллаб турибди ва 1 очкога ортда бораётган “Ньюкасл” 1 та кам ўйин ўтказган.