
Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун 2025–2026 ўқув йилидаги қишки таътилнинг бошланиш ва тугаш саналари маълум қилинди.
Ҳукуматнинг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига асосан, барча ўқувчилар учун дам олиш даври қуйидаги муддатларда белгиланди:
- Қишки таътил бошланиши: 2025 йил 28 декабрь (Якшанба)
- Изоҳ: 1–4-синф ўқувчилари учун таътил 27 декабрь (Шанба) кунидан бошланади.
- Қишки таътил давомийлиги: 14 календарь куни.
- Таътилнинг сўнгги куни: 2026 йил 10 январь.
III чорак қачон бошланади?
Таътил тугаганидан сўнг, 2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш куни бўлганлиги сабабли, учинчи чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.