Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 27/01/2026

Андижон вилоятида ўқувчини таёқ билан урган мактаб директори ўринбосарига ҳайфсан берилди

Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги 11-сонли мактаб директори ўринбосари ўқувчини таёқ билан урди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода вояга етган эркак киши боланинг бошига узун таёқ билан қаттиқ ургани, сўнгра уни бино ичига итариб юборгани акс этган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматининг «Газета»га маълум қилишича, ҳодиса 23 январь куни эрталаб, директор ўринбосари А. К. ўқувчиларга дарсга кириш кераклигини айтаётган вақтда содир бўлган.

Баъзи маълумотларга кўра, юқори синф ўқувчилари дарсга кирмай, қорда ўйнаб юришган.

Вазирлик эркакнинг хатти-ҳаракатлари педагогнинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид эканини таъкидлади. Унга ҳайфсан берилди. Шу билан бирга, ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари давом этаётгани билдирилди.

2025 йили Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакили Лайло Файзимуродова болаларга нисбатан зўравонлик қилган педагог ва тарбиячиларнинг таълим соҳасида ишлашини қонунчилик даражасида тақиқлаш режалаштирилаётганини таъкидлаган эди.