Тошкент шаҳрининг 188-мактабида ўқитувчини ўрнига дарсга кирган ўқув бўлими мудири, рус тили дарсида, ўқувчининг “нега рус тили дарсида ўзбек тилида маълумот берилаётганлигини” сўрагани учун, унга нисбатан жисмоний зўравонликлар амалга оширди. Ушбу ҳолат, 6 “В” синфи ўқувчиси билан юзага келган.
Юқоридаги вазиятдан сўнг, эртаси куни аёл ўз қизи ўқийдиган 204-мактабда директор ўринбосарига нисбатан куч ишлатган ва миллий гвардия, ички ишлар бошқармаси ходимларининг талабларига бўйсунмаганлиги сабабли, 25 сентябрь куни Яшнобод тумани жиноий ишлар бўйича судининг қарорига кўра, “майда безорилик”, “ички ишлар бошқармасининг ходими талабларига бўйсунмаслик”, “ўқув муассасининг дастурлари бўйича ва ўқитувчининг ўз хизматини амалга оширишда тўсқинлик қилиш” моддалари бўйича айбдор деб топилган ва 7 кунга административ жавобгарлик асосида ҳибсга олинган.