М-25 конидан водород сульфиди қайтадан очиқ ҳавога сизиб чиқишни бошлаган

Сурхандарёнинг Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида водород сульфидининг очиқ ҳавога сизиб чиқиши 15 сентябрь тўхтатилганди. 17 сентябрь куни бу вазият (газнинг очиқ ҳавога чиқиши) қайтадан такрорланди ва турли манбаларга кўра, 4 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида (расман 2 киши) маълумот берилди.

Сурхондарё ҳокимияти мазкур ҳолат юзасидан 18 сентябрь куни кечки пайт брифинг ўтказишни режалаштирган ва унда фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев ва энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовларнинг чиқишлари кутилмоқда.